English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шифокорларимиз коронавирус инфекциясини самарали даволаш мумкинлигини исботлашмоқда: яна 19 нафар бемор соғайди
17:55 / 2020-04-12

Айни пайтда соғайганлар 61 нафарга етди


Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, шифокорларнинг коронавирус инфекциясига чалинган беморларимиз соғайиб кетишлари йўлидаги мислсиз ғайрати туфайли яна 19 нафар бемор дарддан бутунлай фориғ бўлишди. 

Тузалганлар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатишди.

3d1b49c805a6038df1cd9.jpg

Дарҳақиқат, қаҳрамон шифокорларимизнинг билими ва тажрибаси туфайли коронавирус инфекциясига чалинганлар орасида ўлим кўрсаткичларининг минимал даражада бўлиши ва аксинча, соғайганларнинг максимал даражада бўлишига эришилмоқда. Натижада, айни пайтда соғайганлар 61 нафарга етди.

Бу каби самарали натижаларга эришишда, аввал хабар қилганимиздек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, шунингдек, Германия, Жанубий Корея, Хитой, Япония каби қатор давлатларнинг нуфузли мутахассислари тавсияларидан фойдаланилаётгани, бундан ташқари, юртимизнинг пульмонолог, кардиолог, терапевт, эндокринолог каби етук мутахассислари билан телемулоқот ўрнатилиб, зарур тавсияларни олишаётгани, уларни бир жамоа бўлиб фаолият кўрсатишаётганлиги ана шундай ижобий ютуқларни қўлга киритишда муҳим омил бўлмоқда. Қувонарли жиҳати, шифокорларимиз маҳорат ва фидойилиги коронавирус инфекциясини самарали даволаш мумкинлигини исботламоқда.