Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шифокорларга бажарган ишининг сифатига қараб маош тўланади
19:17 / 2022-01-24

Жорий йилдан давлат тиббий суғуртаси тизими Сирдарё вилоятининг барча тиббиёт муассасаларида жорий этилди. ДТСЖ Сирдарёдаги 120 ортиқ муассаса, 99 та бирламчи тиббий санитария муассасалари билан шартнома имзолади.

– Давлат тиббий суғуртасига ўтганимизга бир неча ой бўлди, – дейди Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлими шифокори Жамол Мазбутов. – Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг ходимлари ҳар ойда келиб, қилаётган ишларимизни ўрганиб, хато-камчиликларимизни тушунтириб боришмоқда. Ўзимдан қиёс: иш фаолиятимда йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиб беришди. Беморларга дорилар тавсия қилишда камчиликларга йўл қўйган эканман. Бундай хатони бошқа такрорламайман. Тиббий суғуртани мақсади шифокорларга бажарган ишининг сифатига қараб маош тўлаш экан. Тиббий суғурта олдимизга қўйган талаблар биз учун қийинчилик туғдираётгани йўқ.

Тиббий хизмат нархлари қимматлашганда, аҳолининг заиф қатламларида юқори малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш учун шароити бўлмай қолиши мумкин. Тиббий суғуртанинг мақсадларидан бири мана шу муаммони бартараф этган ҳолда, тиббий хизматлардан фойдаланишда барчага бир хил имконият яратиб бериш.

ДТСЖ ходимлари Сирдарё ТТБда 2021 йилнинг декабрь ойида ана шу тартибга қай тарзда амал қилингани, амалга оширилган ишлар самарадорлигини, давлат тиббий суғуртаси механизмларига риоя қилиниши борасидаги ишларни ўрганмоқда.

Сирдарё ТТБда аҳолига ўн йўналишда тиббий хизмат кўрсатилмоқда. ТТБда 285та ўрин мавжуд бўлиб, декабрь ойида 1163 нафар бемор даволанган. Уларнинг 894 нафари йўлланма билан келган. 184та жарроҳлик амалиёти ўтказилган бўлса, унинг 114 таси туғруқ бўлими ҳиссасига тўғри келади. 45 нафар бемор бюджет ўринларида пул тўлаб ётган.

Моҳигул Қосимова, ЎзА