Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шифокорлар ўсмир ҳаётини сақлаб қолди
12:36 / 2025-06-12

Бир йилда Республика Шошилинч тез ёрдам илмий маркази Бухоро филиали болалар жарроҳлиги бўлимига  талоқ ёрилиши билан 18 ва жигар ёрилиши билан 10 дан ортиқ болалар мурожаат қилди. Ушбу шикастланишлар кўпчилик ҳолатларда болаларнинг баландликдан пастга йиқилиб тушиши, автотравмалар ёки предметларнинг тўғридан тўғри урилиши натижасида келиб чиқмоқда.

– ўн олти ёшли ўсмир от тепиши натижасида шикастланиб 10 соатдан кейин Шофиркон туманидан болалар жарроҳлиги бўлимига олиб келинди, – дейди марказ директори М.Ражабов. – Боланинг аҳволи ўта оғир, шок ҳолатида, қон босими жуда паст эди. Бемор болалар жарроҳлари ва анестезиологлари томонидан операцияга олинди. Жарроҳлар  ўз вақтида, жигарни тикишни иложи йўқ бўлса-да, катта маҳорат ва тажрибага таяниб жигар жароҳатини тиклаб қон кетишни тўхтатди. Беморга 2,5 литрдан ортиқ қон ва плазма қўйилди.

Ўсмирнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун марказ директори бошчилигида 20 дан зиёд врачлар курашди. Кўрсатилган жасорат натижасида бир ўсмирнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.