English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шифокорлар коронавирус инсон организмида қанча вақт сақланишини аниқлашди
08:00 / 2020-03-30

“COVID-19”га чалинган беморлар танасида коронавирус касаллик белгилари йўқолгандан кейин ҳам бир неча кун сақланиб қоларкан. Пекин тиббиёт марказининг бир гуруҳ олимлари шундай хулосага келишди. Бу борадаги изланишлар натижалари “ATS Journals” журналида чоп этилган.

Мутахассислар Пекиндаги шифохонада ўтказилган тажриба жараёнида ўртача ёши 35,5 ни ташкил этган 16 беморга тегишли маълумотлар таҳлил қилинди. Аниқланишича, тажрибага жалб этилганларнинг ярмида бир кундан саккиз кунгача “белгилар йўқолгандан сўнг ҳам вирус ажралиб чиқиши” кузатилган.

Тадқиқот муаллифларидан бири Ликсин Се коронавирусдан тузалган бемор карантин режимини яна бир-икки ҳафтага чўзиши мақсадга мувофқи эканлигини таъкидлаган.

Олимлар мазкур хулосалар асосидаги тавсиялар ёши улуғ инсонлар, яъни иммун тизими бирмунча кучсиз бўлганларга ҳам тааллуқли эканлиги ҳақида аниқ бир гап айтишмаган. Демак, кексалар танасида ушбу вирус янада узоқроқ вақт сақланиши мумкинлиги ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Шанба куни Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович коронавирус барча ёшдаги инсонлар учун хавфли, дея баёнот берганди. Унинг айтишича, гарчи, ёшлар камроқ хасталансаларда, “барибир, уларни ҳам асраш керак”.