Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шифокорлар ижтимоий ҳимояси қандай таъминланмоқда?
08:38 / 2020-04-21

Ҳар куни вирусдан соғайиб, шифохоналардан чиқаётган одамларни кўрганимизда юрагимизда нафақат умид, балки чироқ ёнгандек бўлади. Куни кеча беморлардан яна 36 киши бутунлай соғайгани, уларнинг сони 261 нафарга етгани маълум қилинди.

Коронавирусга қарши курашишда энг олдинги сафда турган шифокорлар бугунги кунда том маънодаги нажоткорларга айланди. Ўзининг оиласи, шахсий ҳаётини бир четга суриб одамлар ҳаёти учун курашаётган тиббиёт ходимлари олдида халқимиз ҳам таъзимда.

Ҳар куни вирусдан соғайиб, шифохоналардан чиқаётган одамларни кўрганимизда юрагимизда нафақат умид, балки чироқ ёнгандек бўлади. Куни кеча беморлардан яна 36 киши бутунлай соғайгани, уларнинг сони 261 нафарга етгани маълум қилинди.

Шифокорларнинг бундай матонатли меҳнати, албатта, ҳар жиҳатдан қадрланиши керак. Шу мақсадда коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимлари учун айрим имтиёзлар ҳам берилди.

Президентимизнинг 2020 йил 7 апрелдаги “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори билан тиббиёт ходимлари ижтимоий ҳимояси янада барқарорлаш тирилди.

Мазкур қарорда тиббиёт мутахассислиги бўйича кадрларни тайёрлаш билан боғлиқ ижобий ислоҳотлар қаторида айни пайтда меҳнат фаолиятини олиб бораётган айрим тоифа ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш борасида имтиёзлар берилди.

Жумладан, ҳужжатга кўра, давлат тиббиёт муассасаларининг халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингидаги тиббиёт йўналишида биринчи 200 ўринни эгаллаган олий таълим муассасаларида клиник ординатура (резидентура) ва магистратура мутахассислигини тамомлаган, шунингдек, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган ходимлари лавозим маошига қуйидаги миқдорда ҳар ойлик қўшимча устама тўланадиган бўлди:


клиник ординатура (резидентура) ва магистратура мутахассислигини тамомлаган ходимга – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг етти бараварига тенг миқдорда;

фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган ходимга – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн беш бараварига тенг миқдорда.

Қувонарли жиҳати шундаки, юқоридаги бандларда назарда тутилган харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Эндиликда 2021 йил 1 январдан бошлаб шифокорлар учун ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтиш тартиби киритилади ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида аттестацияни онлайн тартибда аудио ва видеокузатув остида ташкил этиш тизими жорий этилади. Мазкур ҳолат шаффофликни таъминлаш ва бу орқали соҳани ҳақиқий билимли кадрлар билан тўлдириш га хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 18 декабрдаги 21-сон буйруғига асосан тасдиқланган амалдаги Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги Низомга кўра аттестация ўтказиш учун врач ва фармацевт талабгорлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Аттестациядан ўтказиш учун “Олий ҳамширалик иши” мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимларигина тўловдан озод этилган эди. Эндиликда 2021 йил 1 январдан бошлаб бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш учун тўлов бекор қилинади.

Бу каби ислоҳотлар тиббиёт ходимларининг муносиб ижтимоий ҳимоясини таъминлайди.


Динара ОТАЖОНОВА,

ТДЮУ меҳнат ҳуқуқи кафедраси мудири