Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шифокор:  жамоат транспортларида вирус тарқалишига қарши курашишда қўлқоплар ўрнига озон газидан фойдаланиш мумкин (ВИДЕО)
14:19 / 2020-10-25

Эндиликда йўловчилар метро станцияларига киришда, автобус ҳамда микроавтобусга чиқиш вақтида касса ходимлари, кондуктор ва ҳайдовчилардан қўлқопларни олишлари мумкин.


Хабарингиз бор, душанба куни – 26 октябрь санасидан бошлаб, турли юқумли мавсумий инфекциялар тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартиби жорий этилди.

Эндиликда йўловчилар метро станцияларига киришда, автобус ҳамда микроавтобусга чиқиш вақтида касса ходимлари, кондуктор ва ҳайдовчилардан қўлқопларни олишлари мумкин.

Бироқ, бизга унинг қаердан олиш, ким тарқатиши ёки Транспорт вазирлигининг бундай талаб қўйишга ҳақи бор ёки йўқлиги эмас, қўлқопнинг инсон саломатлигига таъсири кўпроқ қизиқ.

Бу ҳақида Тошкент тиббиёт академияси доценти, Халқаро илмий академия ва Халқ табобати академияси академиги, Ўзбекистон ихтирочилар жамияти аъзоси Алижон ФАҚИРОВ билан суҳбатлашдик.

– Жамоат транспортида қўлқопдан фойдаланиш ҳақидаги қарор мутлақо нотўғри,– дейди А.Фақиров.– 30 йилдан буён жарроҳлик амалиётида иштирок этаман. Агар 2 соат давомида жарроҳлик амалиётида иштирок этсак, қўлқопларни ечгандан кейин қўлимиз 5-6 дақиқа уюшиб туради. 8-9 соат давомида фойдалансак, тери нафас олмагани ҳисобига қўлимизнинг териси оқ еми бўлиб қолади.

Қўлқоп талабини ким ўйлаб топган бўлса, бир кун уни тақиб юриб кўрсин. Ахир, бизнинг теримиз кислород олишга мослашган. Унинг 3 фоизи тери орқали алмашади.

– Қўлқоплардан қайси муддатларда фойдалансак инсон соғлигига учун салбий таъсир қилмаслиги мумкин?


–Тўғри, оёқ-қўл тўқималари нисбатан чидамли. Мисол учун, юракка кислород бормаса 20 дақиқада, мияга 3 дақиқа бормаса тўқималар нобуд бўлади. Қўлдаги тўқималар 1-2 соат чидайди. Шу боис қўлқопларни икки соатдан ортиқ тақиш мумкин эмас. Қизиқ, коронавирус қўл орқали юқмайди-ку, у ҳаво томчи шаклида нафас йўллари орқали юқади. Қўл орқали сариқ касал, гижжалар юқиши мумкин.

– Аҳолининг соғлиғини сақлаш мақсадида қандай тавсиялар бериш мумкин. Айтайлик, қўлқоп ўрнига қандай муқобил танловлар бор?

–Албатта, халқимизнинг чўнтагига ҳам, давлат бюджетига ҳам зарар етказмайдиган бир нечта йўли бор. Жамоат транспорти паркида автобуслар ёки метро вагонларига озон газини ҳайдаш керак. Бу жуда арзон ва экологияни ҳам бузмайди. Ундан ҳам арзони автобус ва вагонларга кварц лампалар ўрнатиш. Биз жарроҳлик амалиёти ўтказиладиган хонага кунига 15 дақиқадан уч марта уни ёқамиз. 

Хонани зарарсизлантириш учун. Кварц лампалар вагонда 15 дақиқадан ёқиб турилса, микроблар қолмайди. Бу қўлқоп ёки озон ҳайдашдан ёки хлор билан атрофни артишдан 100 баробар арзонга тушади. Одамлар қўли билан кўп ушлайдиган жойларни кондукторлар кунига уч марта хлор эритмаси билан артса етади.

–Бу жараёнда йўловчилардан нима талаб этилади?

– Бу вақтда йўловчилар ниқоб режимига амал қилиши, ўриндиқларни бўлар-бўлмасга пайпаслаб қўли билан ушламаслиги керак. Чунки, қўлни тегизмай ҳам ўтирса бўлади. Тикка турганлар тепа қисмдаги тутгичларни ушлашга мажбур.

Бундан 33 йил муқаддам профессор Зокиров бизга дарс ўтиш жараёнида ҳар қандай вирусли инфекция,гриппми ёки бошқасими касаллик аҳолининг 70 фоизига тарқалмагунча карантин ёки бошқа чоралар натижа бермайди, деб айтган эди. Бу гапларнинг исботини бугун кўриб турибмиз. Аҳолининг катта қисми зарарланди, вирус юқтирди. Энди аҳолида ижтимоий иммунитет пайдо бўлади ва касаллик камаяди. Оддий грипп эпидемиясида ҳам йилига 4-5 фоиз ўлим кузатилган.