Шифокор “Covid-19” текшируви натижасини сохталаштирмоқчи бўлди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизматининг хабарига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида, Вобкент тумани тиббиёт бирлашмаси вирусолог шифокори, фуқаро Р.Ғ. “COVID-19” текширувига фуқаролардан таҳлил учун намуна олмасдан, “ACER” русумли компьютер техникасидан фойдаланади.
Натижада ПЦР намуналари учун электрон базага сохта тиббий маълумотларни киритиб, эвазига икки нафар фуқародан кимёвий ишлов берилган 300 минг сўм миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.Ғ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА