Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шифокор 1000 доллар пора олаётганда қўлга тушди
18:44 / 2022-01-12

Бухорода фирибгарликка қўл урган шифокор жиноят устида ушланди. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

“Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари доирасида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Аниқланишича, Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Бухоро филиали шифокори ўзга бир фуқарони алдаб, ишончини суиистеъмол қилади. Фуқарони ваколатли танишлари орқали РШТЁИМ Бухоро филиалига ҳамширалик ишига киритиш эвазига 1000 АҚШ доллари пора беришга даъват қилади. Натижада муассаса ҳудудида фуқародан кимёвий ишлов берилган 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилади.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА