Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шифохонанинг янги биноси
14:12 / 2015-08-31

Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллиги байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги Қипчоқ овулида қишлоқ шифохонаси биноси мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллиги байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги Қипчоқ овулида қишлоқ шифохонаси биноси мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида аҳоли саломатлиги, айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Бутунлай янги қиёфа касб этган шифохона биносида 2 миллиард 400 миллион сўмликдан ортиқ қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, замонавий асбоб-ускуналар, ташхис аппаратлари билан жиҳозланди.

– Мукаммал таъмирдан сўнг шифохонамиз ғоят кўркам ва чиройли кўринишга эга бўлди, – дейди шифокор Гулора Абдуллаева. – Кенг ва ёруғ, озода хоналарда шифокор ва беморлар учун барча шароит яратилган. Замонавий тиббий ускуналарда беморларга ташхис қўйиш ва даволаш имконияти янада кенгайди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Б.Янгибоев сўзга чиқди.