Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шиддатли чавандоз доим ғолиб бўлади
16:05 / 2025-11-24

Миллий гвардия Наманган вилояти бошқармаси, Чавандозлар мактаби ҳамда Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси ҳамкорлигида Наманганда улоқ-кўпкари мусобақаси ташкил этилди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ҳамда Қирғиз Республикасининг моҳир чавандозлари иштирок этган мусобақада ҳакамлар 55 килограмм оғирликдаги улоқни тўдага ташлаганидан сўнг, чавандозлар ўлжа илинжида от чоптирди.

Талатўпдан улоқни ажратиб олишнинг ўзи бўлмайди. Бунинг учун яхши от, билак кучи ва улкан тажриба керак, албатта. Отларнинг дупури, чавандозларнинг шиддати, баковулнинг ҳайқириғи, томошабинларнинг ҳайқириғига тўлган майдон завқи томошабинларни лол қолдиради.

Ҳақиқатдан тўда-тўда отларнинг пишқириши, қамчининг ҳавода айланиши, “ҳа, ҳалолла азамат” дея баковулларнинг шиддати чавандозларга ўзгача руҳ бағишлайди.

Баҳсларда ғолибликни қўлга киритган чавандозлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. Мазкур тадбир миллий спортимизни кенг тарғиб қилиш, баҳодир чавандозлар ўртасида мардликни, жасурликни, шижоатни оширишга хизмат қилди.

Т. Рўзиев, ЎзА.