Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТнинг терроризмга қарши кураш бўйича йиғилиши бўлиб ўтди
20:28 / 2022-05-20

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ)нинг Нью-Деҳлида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилиши иштирокчилари октябрь ойида ШҲТ МАТТ Кенгаши йиғилишида расман қабул қилинадиган терроризмга қарши кураш чоралари тўғрисида келишиб олдилар. Бу ҳақда “ТАСС” Россиянинг Ҳиндистондаги элчихонаси маълумотига таяниб хабар қилди.

19 май куни Нью-Деҳлида ШҲТ МАТТ юридик ва техник экспертлар гуруҳи тўпланди. Учрашувда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги ҳужжатлар кўриб чиқилди. Келгуси йиғилишда ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг мазкур минтақавий бирлашмаси терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашни мувофиқлаштиради. Хусусан, халқаро террорчи ташкилотлар ва шахслар тўғрисидаги ягона маълумотлар захираси, ягона қидирув реестрини шакллантиради. Салбий ҳолатларга қарши кураш бўйича мутахассис ва инструкторлар тайёрлаш фаолиятига кўмаклашади. Шунингдек, террорчи бўлинмалар, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахсларга қарши курашиш бўйича тадбирларни ташкил этади.

Улуғбек Маҳмирзаев, ЎзА