Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТга аъзо давлатлар вазирларининг навбатдаги учрашуви
19:07 / 2022-09-29

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоев ШҲТга аъзо давлатларнинг ташқи иқтисодий ва ташқи савдо вазирлари 21-учрашувида иштирок этди.

Тадбирда ШҲТ маконида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболи юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, савдо ва инвестиция тартиб-таомили, кўп томонлама савдо тизими, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш, рақамли иқтисодиёт, минтақавий ҳамкорликни либераллаштириш ва соддалаштириш масалалари кўтарилди.

Мамлакатимиз вакиллари ШҲТ давлат раҳбарлари Кенгашида Ўзбекистон Президенти ва бошқа етакчилар томонидан билдирилган ташаббусларни амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш зарурлигини қайд этишди.

Йиғилиш якуни бўйича ШҲТга аъзо давлатлар вазирларининг кўп томонлама савдо тизимини қўллаб-қувватлаш бўйича Баёноти ҳамда етказиб бериш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги Меморандуми қабул қилинди.

Томонлар иқтисодий фаолият юритиш учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилган қўшма саъй-ҳаракатни давом эттириш ҳамда ШҲТнинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳага тегишли ҳужжатларига оид ишларни фаоллаштириш ниятини бир овоздан маъқуллади. 

Роман БОНДАРЧУК, ЎзА