Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТга аъзо давлатлар транспорт коммуникацияларини такомиллаштиради
13:27 / 2022-05-11

Жорий йилнинг 11-12 май кунлари Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар транспорт вазирларининг тўққизинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикасининг ШҲТ саммитига раислиги доирасида ташкил этилаётган мазкур тадбирда транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтириш, транспорт коридорларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш, ушбу йўналишда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилади.

Хусусан, минтақавий транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш ШҲТ давлатларининг барқарор иқтисодий ўсишининг муҳим омилларидан бири эканини инобатга олган ҳолда кенг қамровли ва яхлит транспорт тизимини ташкил этиш кўзда тутилган. 

Шунинг учун соҳага замонавий рақамли технологияларни жорий этиш орқали савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, юк ташувлар ҳажмини ошириш транспорт коммуникацияларини такомиллаштириш борасида ягона қараш ва ёндашувларни шакллантириш масалалари кўриб чиқилади.

ЎзА