Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«ШҲТда йирик мамлакатлар ўз шериклари билан қандай қилиб умумий тил топаётганига кўпчилик ҳайрон қолади», – Рашид Алимов
20:19 / 2022-09-12

ШҲТ Самарқанд саммити арафасида Тожикистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизмати Академияси профессори, ШҲТнинг собиқ Бош котиби Рашид Алимов эришилган натижалар, мазкур ташкилотнинг бугуни ва келажаги ҳақидаги қатор саволларга жавоб берди.

ШҲТ таркибига иқтисодий ва ҳарбий салоҳияти турлича бўлган давлатлар киради. Ташкилотда тенгликнинг ўзгармас тамойилига қандай эришилади?

- ШҲТда консенсус тамойили мавжуд, бунда қарор овоз бериш йўли билан эмас, балки розилик бериш йўли билан қабул қилинади. Яъни, бу ўзига хос ташкилот бўлиб, унда ҳар бир аъзо ҳал қилувчи овозга эга, ҳеч ким буйруқ бермайди, барча муносабатлар ишонч ва ўзаро ҳурмат асосида қурилади. Ҳар бир иштирокчи иқтисодий ёки ҳарбий салоҳиятидан, аҳолиси сони ёки эгаллаб турган ер майданидан қатъи назар, "бир-бирини тинглаш, эшитиш ва қулоқ солиш қобилияти" қоидасига амал қилади.

Ҳар бир томон қувватловчи ва рад этувчи аргументларни тақдим этгандан сўнг, умумий формула — барчага мос келадиган ечим топилади. Бу ечим якуний ҳужжатнинг асосини ташкил этади. Шуни таъкидлаш керакки, йирик мамлакатлар ўз шериклари билан қандай қилиб умумий тил топаётганига кўпчилик ҳайрон қолади.

Масалан, ўтган йили Душанбе декларациясида барча сиёсий ҳужжатлар тарихида биринчи марта Марказий Осиё ШҲТнинг ўзаги экани қайд этилган эди.

Ҳамма “ўзак" бўлишни, диққат марказида бўлишни исташи аниқ, шунга қарамай, бошқа барча давлатлар ушбу формулани қўллаб-қувватлади. Нима учун? Чунки ШҲТнинг яратилиши кўп жиҳатдан Марказий Осиёнинг замонавий геосиёсатдаги роли, ўрни ва аҳамиятига боғлиқ бўлганини барча аъзо давлатлар эътироф этади. Дунёда шу кунгача бундай ҳолат бўлмаган.

Яна бир мисол. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ШҲТ фаолиятига катта ҳисса қўшаётган маслаҳат учрашувлари ўтказилмоқда. Бундан ташқари, ушбу учрашувлар ҳар доим ҳам ташкилот аъзолари билан бўлмайди. Масалан, Туркманистон. У Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо эмас, аммо у билан музокаралар олиб бориш, унинг фикрини инобатга олиш минтақада барқарорликка ҳисса қўшиши ва унинг муҳим омили экани шубҳасиз. Энг муҳими, йирик давлатлар эришилган келишувлар натижаларини эътироф этади, бунинг қадри эса баланд.

ЎзА