Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТ саммити Ўзбекистоннинг кучаяётган халқаро имижидан дарак беради (+ видео)
13:41 / 2022-09-14

“Самарқанд саммити сиёсий майдонга айланади”, дея таъкидлади Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ишлари бўйича Миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов ЎзАга берган интервьюсида. У саммит доирасида тузилмага аъзо давлатлар етакчилари томонидан кўриб чиқилиши кутилаётган муҳим масалаларга тўхталди.

– Самарқанд саммити Ўзбекистоннинг кучаяётган халқаро имижи тасдиғи бўлиши кутилмоқда. Юқори даражадаги анжуман нафақат ШҲТга аъзо саккиз давлат, балки тузилманинг мақсад ва ғояларини тушунадиган, амалиётда унга риоя қилишга тайёр бўлган қатор хорижий мамлакатлар раҳбарларини бирлаштиради.

ШҲТ бундай йирик форматдаги саммитни соғиниб қолган. Ҳар бир аъзо давлат, айниқса, халқлар ушбу тадбирни кутяпти. Боиси, саммит доирасида нафақат ташкилотга молик бўлган масалалар, балки ҳозирги қийин халқаро вазиятда етакчиларнинг ўзаро мулоқоти, ҳал қилиниши керак бўлган айрим масалалар ечимини кутмоқда.

Самарқанд саммитидан ШҲТ фаолияти билан бир қаторда икки томонлама муносабатларни қамраб олган учрашувлар ҳам ўрин олган. Қисқа қилиб айтганда, анжуман давлат раҳбарининг ўзаро фикр алмашиши учун катта майдон вазифасини бажаради.

Жўғрофий маконни ўз ичига олган халқларнинг кундалик муаммоларини ҳал қилишга қаратилган масалалар атрофлича муҳокама қилиниши аҳамиятли. Бу баландпарвоз сиёсий шиорлардан иборат эмас, аксинча ҳар бир ҳужжатда ўз аксини топган иқтисодий-ижтимоий муаммоларни бартараф этиш, халқ ва дипломатия ўртасидаги узвий боғлиқликни кўрсатишдан иборат.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/w8xQJZP_QcM" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

 

Беҳруз Худойбердиев,
Нишонбой Абдувоитов (видео),
ЎзА