Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТ саммити: Келгуси ўн йиллик стратегияси муҳокама қилинади
08:04 / 2025-09-01

Тяньцзиньдаги саммит ШҲТ тарихидаги энг  йирик тадбирлардан бири ҳисобланади. Саммит давомида ШҲТга аъзо давлатлар ташкилотининг келгуси ўн йилликка ривожланиш стратегиясини ўз ичига олган муҳим ҳужжатларни қабул қилиниши кутилмоқда. Хитой Халқ республикаси  Раиси  Си Цзиньпин иккинчи бор саммитда раислик қилмоқда. Тадбирда  20 дан ортиқ давлат раҳбари ва 10 халқаро ташкилот иштирок вакиллари этмоқда.

Қайд этиш лозимки, жорий йил 31 августь куни Тяньцзинь шаҳридаги "Мэйцзян" конгресс марказида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг норасмий тадбирлари бўлиб ўтди.

Бугунга қадар Си Цзиньпин ва  саммит доирасида Тяньцзиньга  ташриф буюрган хорижий раҳбарлар ўртасида ўндан ортиқ икки томонлама учрашувлар ўтказилди.

Саммит бошланиши арафасида Тяньцзинь шаҳрида замонавий матбуот марказида дунёнинг турли давлатларидан келган оммавий ахборот воситалари вакиллари  йиғилган ва иш жараёнига тайёргарлик кўрмоқда.

Пресс-конференциялар учун икки зал ажратилган. Хусусан, биринчи зал 500 кишига мўлжалланган, иккинчи зал 240 кишига мўлжалланган. Ҳар бир залда  VIP хона, асосий визуал тасвирли баннер, декорация ва профессионал жиҳозлар  мавжуд.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Хитой, Тяньцзинь