Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТ Мьянманинг мулоқот бўйича ҳамкор мақомини олиш учун берган аризасини кўриб чиқади
10:41 / 2022-09-13

Мьянманинг ШҲТ билан мулоқот бўйича ҳамкор мақомини олиш учун топширган аризаси 15-16 сентябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган давлат раҳбарлари учрашувида кўриб чиқилади, дея маълум қилди ШҲТ ишлари бўйича Россиянинг махсус вакили, Россия ташқи ишлар вазирлигининг муҳим топшириқлар бўйича элчиси Бахтиёр Ҳакимов РИА Новостига.

"Давлат раҳбарлари Кенгашининг бўлажак мажлисида Мьянманинг ШҲТ билан мулоқот бўйича ҳамкор мақомини олиш юзасидан топширган аризаси кўриб чиқилади", – деди Ҳакимов. "Бу ерда ташкилот аъзолигига қабул қилиш ҳақида гап кетаётгани йўқ", – дея таъкидлади у. Ҳакимовнинг эслатишича ариза ўтган йили берилган эди.

ШҲТ халқаро ташкилот бўлиб, 2001 йилда ташкил этилган. Ўзбекистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Покистон давлатлари ташкилот аъзолари ҳисобланади. Афғонистон, Беларусь, Эрон, Мўғилистон давлатлари кузатувчи давлатлар мақомини олган. Қолаверса, ташкилотга ҳамкор бўлган мамлакатлар ҳам бор, улар Озарбайжон, Арманистон, Камбожа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка давлатларидир.

2021 йилда Душанбеда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Эронни аъзоликка қабул қилиш ҳамда Миср, Қатар ва Саудия Арабистонига мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш жараёни бошланган эди. Жорий йилда Беларусь ШҲТга тенг ҳуқуқли аъзо бўлиш учун ариза топширган.