ШҲТ Хотин-қизлар форуми бошланди
ОНЛАЙН
Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги Хотин-қизлар форуми ўз ишини бошлади. Форумни Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева олиб бормоқда.
Форумда ташкилотга аъзо 8 та давлат, хусусан, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон тўғридан-тўғри, Ҳиндистон ва Хитойнинг етакчи хотин-қизлари эса онлайн иштирок этмоқда.
Форумда кўриб чиқиладиган масалалар ҳақида ЎзА расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали таништириб борамиз.
Бизни кузатиб боринг!
ЎзА