Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТ: Хивада транспорт вазирлари учрашуви бошланди
11:32 / 2022-05-12

Хива шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар транспорт вазирларининг тўққизинчи йиғилиши ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон Республикасининг ШҲТ саммитига раислиги доирасида ташкил этилган мазкур тадбирда транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтириш, транспорт коридорларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш, ушбу йўналишда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилмоқда. 

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов очди. Халқаро учрашувда Ҳиндистон Республикаси транспорт ва автомобиль йўллари вазирлигининг қўшма котиби Амит Варадан, Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Каирбек Ускенбаев, Қирғиз Республикаси транспорт ва коммуникация вазири Эркинбек Осоев, Хитой Халқ Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Чжао Чуньцзю, Покистон Ислом Республикаси Коммуникация вазири биринчи ўринбосари Зафар Хасан, Россия Федерацияси Транспорт вазирининг ўринбосари Дмитрий Зверев, Тожикистон Республикаси Транспорт вазири Азим Иброҳим ҳамда ШҲТ бош котиби Чжан Мин иштирок этмоқда. 

Тадбирда ШҲТ бош котиби Чжан Мин, Россия Федерацияси Транспорт вазирининг ўринбосари Дмитрий Зверев видеоконференцалоқа орқали нутқ сўзламоқда. 

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА