Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТ – дўстлик ташкилоти
16:26 / 2022-09-16

Самарқанд шаҳри Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги олий даражали учрашув саммитига мезбонлик қилмоқда. Бунда қатор давлатлар раҳбарлари, нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда. Албатта, Самарқандда бўлиб ўтаётган ушбу учрашув муҳим халқаро аҳамиятга эга. Учрашувда илк бор Эрон Ислом Республикаси иштирок этаётгани ҳам тарихий воқеадир.

Таъкидлаш керакки, Эрон Ислом Республикаси ушбу ташкилотга 2005 йилда кузатувчи давлат сифатида кирганди. 2021 йил Душанбе саммитида аъзо бўлиб кириш ҳаракатлари бошланди.

Самарқандда бўлиб ўтаётган саммитда эса Эрон Ислом Республикаси ташкилотга тўлиқ аъзолик мақомини берадиган мажбуриятлар вазифасини қабул қилмоқда. Бир йил давомида ушбу мажбуриятлар бажарилгандан сўнггина Эрон тўлиқ ШҲТга аъзо давлат сифатида киради. Бу аъзоликнинг Ўзбекистон учун ҳам, Эрон учун ҳам, қолаверса, ташкилотга аъзо барча давлатлар учун муҳим аҳамиятга эга жиҳатлари талайгина. Аввало, транспорт-логистика, халқаро савдо йўли ва инвестициявий ҳамкорликни кучайтириш масалалари долзарб устуворлик касб этади.

Шунингдек, мамлакатлараро ўзаро тинчлик, дўстона муносабатларни ривожлантириш ташкилотнинг бош мақсадидир.

Ўзбекистонга қўшни давлатлар: Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон кабиларнинг саммит доирасидаги учрашувларида ҳам ўзаро қўшничилик муносабатларига алоҳида эътибор қаратилиб, келгусидаги ҳамкорликларни кучайтириш, чегаравий савдо-сотиқ, ишлаб чиқариш, саноат соҳаларида илгари сурилган мақсадларни жадал амалга ошириш режалари белгилаб олинганлиги яна бир муҳим устувор жиҳатлардандир.



Алишер ТОШТEМИРОВ,

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раис ўринбосари