Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТ доирасида ёшларнинг "Start up" лойиҳалари тақдим этиляпти
12:30 / 2022-06-08

Бугун пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо, ҳамкор ва кузатувчи давлатлар старапчи ёшларини қўллаб-қувватлашга қаратилган "Unicorns SCO" лойиҳасига расман старт берилди.

Мазкур тадбир доирасида иштирокчиларнинг энг яхши "START UP" лойиҳалари танлови ўтказилади.

"Unicorns SCO" 18-35 ёшли ўғил-қизларни қўллаб-қувватлаш лойиҳасидир. Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази, «Ёшлар - келажагимиз» жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу форумда 20 давлатдан 1000 га яқин иштирокчи тўпланган.

Ҳар бир стартап лойиҳаси экспертлар олдида тақдим қилинмоқда. 

Таъкидлаш жоиз, энг яхши лойиҳалар ушбу йўналишда шу кунгача амалга оширилган ишлар, жамоа, ғоянинг мақсади, ҳаётийлиги каби назарий ва амалий мезонларга қараб сараланади.

Анжуман доирасида 50 та ҳакамлар ҳукмига ҳавола этилади.

[gallery-7515]

Тақдимот якунлангач, экспертлар томонидан маъқул топилган энг яхши 10 та стартапнинг ҳар бирга 10 минг доллар, жами 100 минг доллар инвестиция маблағи ажратилади.

 

Улуғбек МАҲМИРЗАЕВ,

Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА