Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТ бош котиби: Ҳисоб-китобларда миллий валюталар улуши ортиб бораяпти
10:46 / 2026-02-02

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари ўртасидаги ҳисоб-китобларда миллий валюталар улуши сўнгги йилларда ўсиб бормоқда, бу ҳар қандай валютага қарамликни камайтиришга ёрдам бермоқда, дейди ШҲТ бош котиби Нурлан Ермекбаев “РИА Новости” нашрига берган интервьюсида.

– Тузилмага аъзо давлатларнинг бир қисми аллақачон ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фаол фойдаланмоқда, -деди у. – Бу жараён вақт талаб этади ва кўплаб омилларга боғлиқ. 2022 йилдан 2025 йилгача шу мақсадларда томонлар ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталар улушини босқичма-босқич ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни амалга оширди.

Маълумот ўрнида: ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилот бўлиб, унга Ўзбекистон, Беларус, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Покистон киради. Ташкилотнинг ҳамкор давлатлари эса Афғонистон, Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувайт, Лаос, Малдив ороллари, Мўғулистон, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланкадир.

Г.Сатторова, ЎзА