ШҲТ аксилтеррор тузилмаси Қозоғистонга ёрдам беришга тайёр эканини билдирди
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси, агар ёрдам сўраб мурожаат қилинса, Қозоғистоннинг ваколатли ташкилотларига ёрдам беришга тайёр.
Шунингдек, ташкилот Қозоғистонда кўрилаётган чоралар террорчи ва босқинчиларни зарарсизлантириш имконини беришига ҳам ишонч билдиради.
"ШҲТ МАТТ ижроия қўмитаси Қозоғистонда юзага келган вазият туфайли жиддий хавотирда эканини билдиради. Шу билан бирга, агар ёрдам сўраб мурожаат қилинса, Қозоғистон Республикасининг ваколатли органларига ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ўрнатилган тартибда зарур ёрдамни кўрсатади", - дейилади жума куни тузилма сайтида эълон қилинган баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, ШХТ МАТТ ижроия қўмитаси қароргоҳи Тошкентда жойлашган. Жорий йил 1 январдан ташкилот директори сифатида Ўзбекистон вакили Руслан Мирзаев фаолият олиб бормоқда. Бунгача айни лавозимда Тожикистон вакили Жумахон Ғиёсов ишлаган.