Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шерзодхон Қудратхўжаев округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишди
23:00 / 2021-10-06

Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шерзодхон Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ сайлов комиссиясида бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.

Округ ҳудудида жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига пуҳта ҳозирлик кўрилмоқда.

Миллий қонунчилигимизга кўра, вилоятда ташкил этилган 860 та сайлов участкасида муҳим бу жараённи очиқ ва умумэътироф этилган тамойиллар асосида ўтказиш учун барча ишлар белгиланган календар-режа асосида олиб борилмоқда. Шунга мувофиқ сайлов участкалари Сайлов кодекси асосида жиҳозланиб, сайловчиларга қулай шароит яратилаётир. Участка сайлов комиссиялари аъзолари уйма-уй юриб, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган фуқароларни хатловдан ўтказиш ишларини якунламоқда. Муддатидан олдин овоз бериш жараёнига ҳам қизғин тайёргарлик кўрилаётир.

Округ сайлов комиссияси аъзолари мавжуд сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишларни ўрганиб, уларга яқиндан кўмаклашмоқда. Аниқланган камчиликларни жойида ҳал этиш чораларини кўраётир.

Шерзодхон Қудратхўжаев округ сайлов комиссияси аъзоларининг йиғилишлар залини кўздан кечирди. Комиссия аъзолари хонасида бўлиб, улар билан суҳбатлашди. Матбуот маркази фаолияти, маҳаллий ва хорижлик журналистларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Сайловни умумэътироф этилган тамойиллар асосида очиқ, ошкора ва шаффоф ўтказиш юзасидан таклиф ва тавсияларини билдирди.

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,ЎзА