Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шерзод Шерматов: Ёшларга IT таълим олишда имкониятларни янада кенгайтириш ва уларни иш билан таъминлаш муҳим масала
14:41 / 2022-02-11

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов “PDP”академиясига ташриф буюрди.

АКТ вазири марказнинг фаолияти ва у ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Ўқув марказда таълим олаётган тингловчилар билан суҳбат уюштирилиб, фикр ва таклифлар алмашилди.

“PDP” академияси – бу долзарб IT касблар бўйича ўқитишга ихтисослаштирилган ўқув маркази. Мазкур марказда офлайн ва онлайн тарзда 10та йўналиш бўйича курслар ўқитилиб, Android, Python, Java. iOS, Flutter, Frontend дастурлаш бўйича мутахассислар тайёрланади.

Ҳозирги кунда марказда 60 нафар ментор ва ассистенлар машғулот ўтказиб, 1,6 мингдан ортиқ тингловчилар таҳсил олади. Битирувчиларнинг сони 2 мингдан ошган бўлиб, улардан 90 фоизи иш билан таъминланган. Кўплаб битирувчилар етакчи маҳаллий ва халқаро компанияларда фаолият кўрсатмоқда.

Учрашув давомида АКТ вазири ёшларга IT таълим олишда имкониятларни янада кенгайтириш, уларни келгусида иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Гўзал Сатторова, ЎзА