French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шерзод Намозов икки карра Паралимпия ўйинлари чемпиони
15:48 / 2024-09-06

Париж паралимпия ўйинларининг дзюдо бўйича эркаклар ўртасида J2 классида 60 кг вазн бўйича бухоролик Шерзод Намозов олтин медал учун кечган баҳсда грузиялик Зураб Зурабианни мағлуб этиб, икки карра Паралимпия ўйинлари ғолиби деган шарафли номга сазовор бўлди.

Чемпион туғилиб ўсган Бухоро вилояти Ромитан туманининг Ифтихор маҳалласи Бунёдкор қишлоғи Насим Тешаев хонадонида катта шодиёна бўлди. Мазкур ғалабани ромитанликлар, маҳалла аҳли, хонадон аъзолари катта тантана қилди. Хонадонга вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари ташриф буюриб, чемпионнинг ота-онасини ва яқинларини муборакбод этди.  

– Ўғлим Шерзоджон юрт байроғини кўкларга кўтарди ва унинг шарафига мадҳиямиз янгради, – дейди Насим Тешаев. – Бугун Ўзбекистонда тўю тантана. Бу ғалаба Янги Ўзбекистонники, бу ғалаба юртдошларимизники.  

Маълумот учун, Шерзод Намозов бундан аввал Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам олтин медални қўлга киритган эди.  

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат).  

ЎзА мухбирлари.