French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шерзод Асадов: Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва демократияни илгари суришда глобал аҳамиятли овозга эга бўлди
17:35 / 2020-10-14

Сайлов жараёнида БМТнинг минтақавий гуруҳлари томонидан бўш ўринларга тегишли давлатлар номзодлари кўрсатилди.


2020 йил 13 октябрь куни Ўзбекистоннинг янги тарихида муҳим сана сифатида битилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо 169 давлат мамлакатимиз номзодини БМТнинг энг нуфузли ва муҳим институтларидан бири – Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (ИҲК)га аъзолигини қўллаб-қувватлаб овоз берди.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов ушбу тарихий воқеанинг аҳамияти ҳақида сўзлаб берди:

–Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон номзоди Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга Осиё-Тинч океани минтақасидан илгари сурилган мамлакатлар ичида энг кўп овоз тўплашга муваффақ бўлди.

Сайлов жараёнида БМТнинг минтақавий гуруҳлари томонидан бўш ўринларга тегишли давлатлар номзодлари кўрсатилди.

Агар бошқа минтақавий гуруҳларда бўш ўринларга давлатлар ўртасида рақобат йўқлиги кузатилган бўлса, Ўзбекистон кирадиган Осиё-Тинч океани минтақаси гуруҳида ИҲКдаги 4 та бўш ўрин учун мамлакатимиз билан бирга Хитой, Непал, Покистон ва Саудия Арабистони даъвогарлик қилди.

Яширин овоз бериш натижасида ва кучли рақобат давомида Ўзбекистон ўз гуруҳидаги давлатлар орасида энг кўп овоз олди ва ИҲКга 2021 йил 1 январдан бошланадиган навбатдаги уч йиллик муддатга сайланди. Мамлакатимиз билан бирга Кенгашга Хитой, Непал ва Покистон ҳам сайланди.

Ўзбекистоннинг бу тарихий ютуғи – энг аввало, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида сўнгги йилларда олиб борилаётган, прагматизм, конструктивизм ва ташаббускорликка асосланган янги сиёсий курснинг ёрқин маҳсулидир.

Ўтган қисқа даврда Ўзбекистон кўптомонлама ҳамкорлиги сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилди. Халқаро майдонда, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юқори минбаридан Ўзбекистон бугун дунёни ташвишга солаётган долзарб масалалар бўйича нафақат муносабат билдирувчи, балки уларнинг ечими бўйича аниқ таклиф бераётган, кун тартибини ўз мавқеига эга давлат сифатида ўзини намоён қилмоқда.

Мазкур мустаҳкам сиёсий-дипломатик позиция давлатимиз раҳбари томониданжорий йил 23сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган глобал ва минтақавий аҳамиятга эга ташаббусларда яна бир бор ўз ифодасини топди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг ИҲКга номзодини кўрсатиш Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастурида белгиланган эди.

Иккинчидан,Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлиб сайланиши мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг жаҳон ҳамжамияти томонидан тўлиқ эътироф этилаётгани белгиси ҳамдир.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишйўлида катта ютуқларга эришилди. Хусусан, оммавий ахборот воситалари эркинлиги амалда таъминланди, мажбурий ва болалар меҳнатига тўлиқ барҳам берилди, гендер тенглигини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди, суд-ҳуқуқ тизими жиддий ислоҳ қилинди.

Шунингдек, мамлакатимиз БМТ Низоми ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг мақсад ва тамойилларига содиқ қолиб, бу борадаги халқаро мажбуриятларига қатъий риоя қилмоқда.

Инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш, ҳимоя қилиш ва уларга риоя этиш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатимизда демократия ва инсон ҳуқуқларининг замонавий мезонларига жавоб берадиган барқарор сиёсий тизим шаклланди. Миллий қонунчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиётида инсон ҳуқуқлари стандартларининг тизимли ва изчил амалга оширилишини таъминлаш учун ноёб модель ишлаб чиқилди.

Учинчидан,ушбувоқеа “Янги Ўзбекистон” имижини халқаро майдонда янада мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги салмоқли қадам ва кенг имконият ҳамдир.

Зеро, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг аъзоси сифатида мамлакатимиз халқаро жараёнларда, хусусан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва демократияни илгари суриш масалаларида глобал аҳамиятли овозга эга бўлди.

Ўзбекистон Кенгаш аъзоси сифатида ушбу органнинг ишига салмоқли ҳисса қўшади ва унинг фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.