Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шерзод Асадов БМТ Янгиликлар хизмати директори Ян Филипс билан учрашди
12:59 / 2025-09-20

Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов БМТнинг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳига ташриф доирасида БМТ Янгиликлар хизмати директори Ян Филипс билан ҳам учрашув ўтказди.

“ – Суҳбат чоғида воқеаларни аниқ, холис ва ўз вақтида ёритиш масалаларини муҳокама қилдик. Айниқса, улкан ахборот оқими шароитида фактларнинг ҳаққонийлигини текшириш, дезинформацияга қарши курашиш ҳамда медиасаводхонликни ошириш йўналишидаги ҳамкорликни кучайтириш тобора долзарб аҳамият касб этаётгани ҳақида якдил фикр билдирдик.  

Ўзбекистоннинг БМТ доирасидаги муҳим ташаббуслари ва халқаро тадбирларини ёритишда БМТ Янгиликлар хизмати томонидан кўрсатилаётган доимий қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдирдим. Келгусида ҳам яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди”, – деб ёзади Шерзод Асадов.