Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шерободлик келин-куёв референдумда овоз берди
14:50 / 2023-04-30

Сурхондарё вилоятида референдум бугун никоҳ тўйларини ўтказаётган ёш келин-куёвлар учун қўшалоқ байрамга айланмоқда.

Янги оила қураётган йигит-қизлар ўз ҳудудларидаги референдум участкаларида конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланиб, хохиш-иродасини эмин-эркин ифода этмоқда.  

Шеробод туманидаги Боғиобод маҳалласида яшайдиган Фаррух Қулматов ва Ҳайитгул Муҳаммадиева бугун янги оила қурмоқда. Улар маҳалладаги 107-референдум участкасига келиб овоз берди.  

– Бугун ҳаётимизда унутилмас кун бўлди,–дейди Ф.Қулматов.– Обод ва тўкин ҳаётимизни белгилаб бераётган референдум куни муқаддас оила қўрғонимизни барпо этяпмиз.  

Вилоятнинг олис ва чекка ҳудудлари аҳолиси ҳам референдумда фаол иштирок этмоқда.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА