Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шеърият бўстонининг султони
14:47 / 2022-02-09

Андижондаги таълим муассасаларида улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишлаб адабий, маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Андижон шаҳридаги Президент мактабида буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан ўтказилган «Навоийга эҳтиром» деб номланган адабий кеча ана шундай тадбирлардан бири бўлди. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда Андижон давлат университети ректорати ҳамкорлигида ўтказилган адабий кечада буюк шоир, мутафаккир олим, давлат арбоби Низомиддин мир Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижодий меросини чуқур ўрганиш, унинг ўлмас асарларини кенг тарғиб этиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш, шу билан бирга, ўқувчи ёшларни маънавий дунёсини Навоий ижодида кенг ёритилган миллий ва умуминсоний ғоялар билан бойитиш зарурлиги айтиб ўтилди. 

[gallery-5696]

Ўқувчилар томонидан ўқилган Навоийнинг ғазалу рубоийлари, ижодкор ёшлар мушоираси тадбирга ўзгача файз бағишлади. Aндижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабида эса «Шеърият бўстонининг султони» деб номланган тадбир ўтказилди. Тадбирда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ходимлари, Андижон шаҳридаги Озодлик маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, ижод мактабининг ўқувчи ва ўқитувчилари иштирок этди. 

Унда сўз олганлар юртимизда буюк бобокалонимиз, жаҳон адабиёти равнақига салмоқли ҳисса қўшган улуғ аллома, сўз ва шеърият мулкининг султони Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганиш, унинг инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарлари мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса, ёшлар онгига чуқур сингдириш ва шу орқали уларда адабиётга қизиқиш, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.  

Тадбирда фаол қатнашган ўқувчиларга китоблар совға қилинди.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  
З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА