Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шерали Жўраев ва Бобомурод Ҳамдамов асарларидан рухсатсиз фойдаланиш тақиқланди
11:17 / 2022-08-04

2022 йил 1 августдан Ўзбекистон ва Туркманистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов, Ўзбекистон халқ артисти, Навоий мукофоти совриндори Шерали Жўраев, Абдурауф Олимов асарларидан лицензия шартномаси тузмасдан ҳар қандай шаклда ва усулда фойдаланиш тақиқланади.

Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Мазкур тақиқ Ўзбекистон Республикасининг «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига (1034-модда) мувофиқ амал қилади.

Тақиқ уларнинг асарларидан оммавий фойдаланиш, тарқатиш ва барча оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва турли ижтимоий каналлар, платформалар ва веб-сайтларда жойлаштириш, шунингдек, асарлардан оммавий тадбирлар ва тантаналарда фойдаланишга тааллуқлидир.

ЎзА