Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шерали Жўраев – “Тошкент шаҳар прокурори кубоги”нинг мутлақ ғолиби
21:20 / 2022-11-17

ФОТОРЕПОРТАЖ

Кураш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси ҳамда шаҳар кураш федерацияси ҳамкорлигида уюштирилган анъанавий “Тошкент шаҳар прокурори кубоги — 2022” очиқ турнири уюшқоқлик билан ўтказилди. Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида ўтган мусобақада мамлакатимизнинг энг сара ва кучли тўрт юз нафардан ортиқ  полвони ғолиблик учун гиламга тушди.

Кеcкин ва муросасиз кечган баҳсларда ўз вазн тоифасида эркаклар ўртасида Раҳмон Жумаев (60 кг), Руслан Бўриев (66 кг), Элбек Тожиев (73 кг), Умар Бозоров (81 кг), Жавоҳир Мирзамуродов (90 кг), Шерали Жўраев (мутлақ), аёллар ўртасида Комила Қаҳҳорова (57 кг), Раҳима Йўлдошева (+78 кг) ғолиб бўлди.

Мусобақанинг тантанали очилиш ва тақдирлаш маросимларида Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комилжон Юсупов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи Сардорбек Каримов, Тошкент шаҳар прокурори, Тошкент шаҳар кураш федерацияси раиси Улуғбек Қосимов, шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азиз Тошпўлатов, Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси бошлиғи Тоҳир Муллажонов, Юнусобод тумани ҳокими Баҳодир Абдувалиев иштирок этди.

Анъанавий мусобақанинг мутлақ вазн тоифасида ғолибга — бош соврин 100 000 000 сўм, диплом, медаль ва махсус кубок топширилди. Иккинчи ўрин соҳибига 30 000 000 сўм ва учинчи поғонани эгаллаган курашчиларга 5 000 000 сўмдан пул мукофоти топширилди.

Қолган вазн тоифаларида биринчи ўрин эгасига 20 000 000 сўм, иккинчи ўринга 8 000 000 сўм ва бронза медали соҳибларига 3 000 000 сўмдан мукофот берилди. 

[gallery-9625]

Кураш бўйича “Тошкент шаҳар прокурори кубоги”нинг барча ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

Аёллар ўртасида

57 кг

1. Комила Қаҳҳорова; 

2. Гулҳаё Жўраева;

3. Севинч Аҳмедова;

3. Сарвиноз Эсонова.

+ 78 кг

1. Раҳима Йўлдошева;

2. Санеайим Эркинбоева;

3. Равза Адашева;

3. Ситора Шодмонова.

Эркаклар ўртасида 

60 кг

1. Раҳмон Жумаев; 

2. Санжар Саидқулов; 

3. Қувонч Содиқов;

3. Ҳумоюн Худойқулов.

66 кг

1. Руслан Бўриев;

2. Баҳодир Бобоев;

3. Зафар Мусурмонов;

3. Отабек Ҳасанов.

73 кг 

1. Элбек Тожиев;

2. Жавоҳир Сафаров;

3. Асад Норбўтаев;

3. Сардор Бердишукуров.

81 кг 

1. Умар Бозоров;

2. Аҳрор Зиёдуллаев;

3. Ўрол Содиқов;

3. Ғиёс Бобоев.

90 кг 

1. Жавоҳир Мирзамуродов;

2. Эркин Қозоқов;

3. Эрназар Хуррамов;

3. Арслонбек Тожиев.

+ 90 кг (мутлақ)

1. Шерали Жўраев;

2. Жамшид Маматраҳимов;

3. Муҳаммадкарим Хуррамов;

3. Сардор Хуррамов.

ЎзА фотомухбири Муҳаммад АМИН олган суратлар.