“Шайтанат” сериалининг 21-қисми қачон намойиш этилиши маълум қилинди
Ижтимоий тармоқларда сериалнинг 21-қисми намойиш этилмагани кўплаб мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Ижтимоий тармоқларда сериалнинг 21-қисми намойиш этилмагани кўплаб мунозараларга сабаб бўлмоқда. Бу бўйича ёлғон ва узун-қулоқ гаплар тарқагани ҳам бор гап.
Бу ҳолатга Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Ёдгор Саъдиевнинг ижтимоий тармоқдаги видеомурожаати ойдинлик киритди.
Унда “Шайтанат” сериалининг 21-қисми эфирга узатилишида ҳеч қанақа тақиқ бўлмагани, фақатгина фильмнинг озроқ чала ва техник жиҳатдан қайта кўриб чиқадиган томони борлиги айтилади. Картина намойиши эса карантин тугаганидан кейин Алишер Навоий номидаги киносаройда барча ижодкорлар иштирокида ўтказилиши режалаштирилгани маълум қилинган.
Маълумот учун, сериалнинг давомида Нозим Тўлахўжаев, Улуғбек Қодиров ва бошқа таниқли актёрлар ҳам роль ижро этган.