Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахсий ҳаёт дахлсизлиги кучайтирилмоқда
12:29 / 2022-07-08

Конституция ҳар бир мустақил давлатнинг халқаро майдондаги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётини белгилаб беради. Сабаби, Конституцияда давлатнинг халқ олдидаги бурчи, вазифаси ва кафолатлари мустаҳкамлаб қўйилган бўлади.

Умумхалқ муҳокамасига қўйилган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги конституциявий қонуни лойиҳасининг 27-моддасига киритилаётган қўшимчаларга кўра, шахсий ҳаёт дахлсизлигига оид нормалар кучайтирилмоқда. Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсиз бўлиши, шахсий ва оилавий сири, ўз шаъни ва қадр-қиммати ҳимоя қилиниши ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилмоқда. 

Шунингдек, ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгалиги алоҳида қайд этилаётганлиги шахсига доир маълумотларни сир сақланишида жуда муҳимдир. Бундан ташқари, ҳар бир шахс ёзишмаларни, телефон ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали сўзлашувларни, почта-телеграф жўнатмаларини ҳамда бошқа хабарларни амалга ошириш эркинлиги ва уларнинг сир сақланиши ҳуқуқига эга.  

Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда, суднинг қарорига асосан йўл қўйилиши инсон шахсий ҳаётининг дахлсиз бўлиши, шахсий ва оилавий сири, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилинишидаги муаммоларни бартараф этишга, албатта ижобий таъсирини кўрсатади.  


Жасур Қаюмов,  

Тошкент вилояти адлия бошқармаси 

бўлим бошлиғи 

ЎзА