English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахсий фото суратларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган товламачи ушланди
11:39 / 2023-02-17

Қонунга кўра, шахснинг розилигисиз унга доир маълумотларни ошкор қилиш, айниқса, Интернет тармоқлари орқали тарқатиш мумкин эмас.

Аммо айримлар учун бу “даромад манбаи” бўлмоқда. Фуқаро О.И. “А.” исмли қиз билан гаплашиб юриб, унинг шахсий фото суратларини қўлга киритиб, ушбу суратларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган. Эвазига эса ундан 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан минг АҚШ долларини олган.  

Шу вақтда у Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) ва 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.  

 

ЎзА