Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахсга доир маълумотларнинг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилмоқда
18:58 / 2021-05-24

Кейинги пайтларда фуқароларнинг шахсга доир маълумотлардан нотўғри фойдаланиши оқибатида қатор ҳуқуқбузарликлар содир этилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Хусусан, ўзга шахслар томонидан фуқаролар паспорти ёки ID-карта маълумотларидан рухсатсиз фойдаланган ҳолда тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш, кредит шартномаларини ноқонуний равишда расмийлаштириш ҳамда молиявий пирамидалар тузиш ҳолатлари учрамоқда.

Шундай хатти-ҳаракатлар билан бир қаторда интернет тармоғи ва ижтимоий тармоқларда шахсга доир маълумотлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилиши кўпаймоқда.

Шундан келиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексининг 1412-моддаси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 462-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиляпти. Яъни, шахсга доир маълумотлар (паспорт, ID, СТИР ва бошқа маълумотлар)ни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, йўқ қилиш, шунингдек, ушбу маълумотларга ишлов беришда уларнинг жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган ахборот базаларида йиғмасликка нисбатан кучайтирилган жазо чоралари қўлланилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Н.Насриев, ЎзА