Шахматни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, мамлакат шахмат федерацияси раиси Абдулла Арипов шахмат фахрийлари, мураббийлар ва терма жамоа шахматчилари билан учрашув ўтказди.
Халқаро шахмат академияси биносида ўтказилган учрашув давомида мамлакатимизда шахматни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Йиллик мусобақалар тақвим режасини тасдиқлаш, халқаро мусобақаларда эришилаётган натижалар, юртимизда ташкил этилиши кутилаётган турнирлар ва шахмат спорт турини халқимиз орасида оммалаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Учрашувда иштирокчилар томонидан шахматни янада ривожлантиришга қаратилган қатор таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланди.
Т.Рўзиев,
ЎзА