Шахматчимиз “Ganja Open-2025” ғолиби бўлди
Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида шахмат бўйича ўтказилган “Ganja Open-2025” халқаро турнирида ҳамюртимиз Муҳаммадзоҳид Суяров ғолибликни тантана қилди.
12 мамлакатдан 302 нафар шахматчи иштирок этган мазкур турнирнинг блиц мусобақаларида дона сурган Муҳаммадзоҳид Суяров 9 та тур давомида 7,5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра, турнир ғолиблигини қўлга киритди.
Суяров сингари 7,5 очко жамғарган 4 нафар иштирокчи кейинги ўринларни эгаллади.
Т.Рўзиев, ЎзА