French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахматчиларимиз жаҳон кубогидаги юришини бошлади
11:08 / 2025-11-05

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича дунёнинг энг маҳоратли 206 нафар шахматчилари иштирокида ўтаётган жаҳон кубоги мусобақаларининг 2-босқич 1-тур ўйинлари якунланди.

Кеча ўтказилган мазкур тур мусобақаларида мамлакатимиз шахматчиларидан Жавоҳир Синдоров черногориялик Никита Петровни мағлубиятга учратган бўлса, Нодирбек Абдусатторов қозоғистонлик Денис Махнев билан, Нодирбек Ёқуббоев германиялик Никлас Хашимбент билан, Шамсиддин Воҳидов испаниялик Максим Чигаев билан дурангга имзо чекди.

Бугун, 5 ноябрь куни жаҳон кубоги 1/64 финал баҳси, яъни 2-босқич мусобақаларининг 2-тур ўйинлари ташкил этилади. Ҳамюртларимиз рақиблари билан жавоб ўйинларида дона суради.

Айтиш лозим, мукофот жамғармаси 2 миллион АҚШ долларидан иборат жаҳон кубоги мусобақаларининг бу йилги мавсумида таниқли гроссмейстерлар Магнус Карлсен, Хикару Накамура, Фабиано Каруана ва Алиреза Фирузжадан ташқари ФИДЕ рейтингида Топ-100 таликдан ўрин олган маҳоратлиларнинг деярли барчаси қатнашмоқда.

Баҳслар якунига кўра, кучли учликдан ўрин олган шахматчилар 2026 йилги Номзодлар турнири йўлланмасига эга чиқади.

Кубок мусобақалари 26 ноябрга қадар давом этади.

Т.Рўзиев,

ЎзА