Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахматчиларимиз жаҳон кубогида дона сурмоқда
14:04 / 2025-11-04

Бугун, 4 ноябрь куни Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича жаҳон кубоги беллашувлари бошланади.

Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов бугунги баҳсларда дона суради.

Ўйинлар классик шахмат йўналишида, иккита партиядан иборат бўлади. Бугун дастлабки партия ўтказилса, иккинчи партия эртага ташкил этилади. Иккита ўйин якунига кўра, кўп очко тўплаган шахматчи кейинги босқичга йўл олади. Агар кучлар тенг келиб қолса, шахматчилар ўртасида тай-брек ташкил этилади.

Айтиш лозим, жаҳон кубогининг 1/128 финал босқичида Шамсиддин Воҳидов ғалабага эришиб, кейинги босқичда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жаҳон шахматида ўз ўрнига эга бўлган гроссмейстерларимиз 1/64 финал босқичида қуйидаги рақибларига қарши ҳаракатланади:

Нодирбек Абдусатторов - Денис Махнев (Қозоғистон)

Жавоҳир Синдоров - Никита Петров (Черногория)

Нодирбек Ёқуббоев - Никлас Хашимбент (Германия)

Шамсиддин Воҳидов - Максим Чигаев (Испания)

Мукофот жамғармаси 2 миллион АҚШ долларидан иборат жаҳон кубоги баҳслари 26 ноябрга қадар давом этади.

Т.Рўзиев,

ЎзА