Шахматчиларимиз Ғарбий Осиё чемпионатидан ёруғ юз билан қайтди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун тун ярмидан оққанда шахматчиларимиз Мальдив давлатининг Укулхас оролида 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида бўлиб ўтган Ғарбий Осиё чемпионатидан ёруғ юз билан қайтиб келишди.
Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида “ақл гимнастика”чиларни Ёшлар ишлари агентлиги, Халқаро шахмат академияси мутасаддилари, шахматчиларнинг ота-оналари, яқинлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари тантанали равишда кутиб олди.
Мазкур мусобақада ҳамюртларимиз 10 та олтин, 8 та кумуш, 5 та бронза медалларини қўлга киритиб умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.
[gallery-7697]
Муҳаммад АМИН (сурат),ЎзА