Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахматчиларимиз Ғарбий Осиё чемпионатида энг кўп медаль жамғарди
10:36 / 2023-07-10

Хабар берганимиздек, Қирғизистонда шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Минтақанинг 10 та давлатидан 256 нафар ёш шахматчи иштирок этган чемпионатнинг классик йўналишидаги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Ҳамюртларимиздан кейинги қаторлардан жой олган қозоғистонликлар 4 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза медаль, Ҳиндистон шахматчилари 2 тадан олтин-кумуш-бронза медалларини жамғаришга муваффақ бўлди.  

"Western Asian Youth Chess Championship-2023" мусобақасининг блиц йўналишида терма жамоамиз аъзолари 4 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди. Вакилларимиз умумий медаль жамғаришда барча жамоаларни ортда қолдирди. Аммо 5 та олтин ва 3 та бронзали бўлган қозоғистонликлар медалларнинг сифати бўйича умумжамоада ҳамюртларимиздан битта юқори ўринни эгаллашга эришди. Ўз навбатида 2 та олтин, 1 та кумуш медалли бўлган Шри-Ланка жамоаси блиц баҳсларини 3-ўринда якунлади.      

Чемпионатнинг рапид, классик ва блиц йўналишидаги сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, ўзбекистонлик шахматчилар сифат кўрсаткичи энг юқори жамоа сифатида эътироф этилди ва махсус кубок билан тақдирланди.  

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақаларнинг ҳар жиҳатдан адолатли ўтишини таъминлашда муҳим омил бўлган VAR тизими жаҳон шахмат мусобақаларида илк бор қўлланилгани билан аҳамиятли бўлди.  

Шунингдек, чемпионатни бошқариб бориш борасида ҳамюртимиз, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси ўринбосари Ҳусан Турдиалиев бош мураббий сифатида фаолият кўрсатгани ҳам Халқаро шахмат федерациясининг Ўзбекистонга, мамлакатимиз шахматига алоҳида эътиборининг маҳсули бўлди дейиш мумкин.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА