Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахматчиларимиз Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига йўл олди
09:28 / 2022-07-28

Ўзбекистоннинг энг кучли 10 нафар шахматчиси 44-Жаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этиш учун Ченнай (Ҳиндистон) шаҳрига жўнаб кетди.

Ушбу 44-шахмат Олимпиадаси ФИДЕ томонидан ташкил этилган бўлиб, унда эркак ва аёллар ўртасидаги турнирлар ҳамда шахматни оммалаштиришга қаратилган бир қанча тадбирлар ўтказилади. 

Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг бу йилги баҳсларида 188 нафар эркаклар ва 162 нафар аёллар иштирок этади. Улар орасида Нодирбек Aбдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидов, Нилуфар Ёқуббоева, Умида Омонова, Мафтуна Бобомуродова, Афруза Ҳамдамова, Маржона Маликова каби спортчиларимиз мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади. 

Делегацияга Ўзбекистон шахмат федерацияси биринчи вице-президенти, A тоифали халқаро ҳакам Ҳусан Турдиалиев  бошчилик қилади.

 

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА