Шахматчилар Тошкентда Дмитрий Қаюмов хотира турнирида куч синашмоқда
Бугун, 16 июль куни пойтахтимизда халқаро гроссмейстер, таниқли мураббий Дмитрий Қаюмов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган халқаро турнирнинг сўнгги 9-тур ўйинлари ўтказилади.
Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг 10 нафар маҳоратли шахматчилари иштирокида айланма тизимда ўтаётган турнирнинг ортда қолган саккизта туридан кейин 6 очко жамғарган туркманистонлик Максат Атабаев 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда.


Уни тақиб этаётган ҳамюртимиз Акбарали Абдуҳакимов 5,5 очко билан 2-ўринда, қирғизистонлик Семетей Тологонтегин 5 очко жамғарган ҳолда 3-ўринда бормоқда.

Бугун халқаро турнирнинг сўнгги турида Максат Атабаев қора доналарда ҳамюртимиз Акбарали Абдуҳакимов билан куч синашса, қирғизистонлик Семетей Тологонтегин ҳам қора доналарда ўзбекистонлик Афрўзбек Собиров қаршилигини енгишга интилади.
Т.Рўзиев, ЎзА