French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахматчи ёшларимиз Туркия турнирида совриндорликка эришди
15:47 / 2025-07-14

Туркиянинг Памуккале шаҳрида шахмат бўйича ўтказилган халқаро турнирда ўзбекистонлик ёш шахматчилар муваффақиятга эришди.

Мукофот жамғармаси 1 миллион турк лирасидан иборат турнирда 22 та мамлакатнинг минг нафардан зиёд шахматчилари қаторида Ўзбекистон терма жамоасининг 13 нафар аъзоси ўз гуруҳларида ғолиблик учун дона сурди.

Иқтидорли шахматчи ёшларимиздан Муҳаммадзоҳид Суяров турнирнинг “А” гуруҳида 6,5 очко жамғариб, 3-ўринни қўлга киритиш ортидан рейтингига 12 очко қўшишга муваффақ бўлди. Ушбу гуруҳда иштирок этган Гулдона Каримова аёллар ўртасида 2-ўрин, Нилуфар Ёқуббоева 3-ўрин билан кифояланди.

Т.Рўзиев,

ЎзА