Шу кунларда Таиланднинг Бангкок шаҳрида шахмат бўйича 8–18 ёшгача ўғил болалар ва қизлар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда.
32 мамлакатдан 700 нафар шахматчи иштирок этаётган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоасининг 36 нафар аъзоси ўз ёш тоифаларида дона сурмоқда.

Айтиш лозим, мазкур қитъа чемпионатида жорий йил январь–февраль ойларида 8–18 ёшгача бўлганлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг стандарт йўналишида камида 2-ўринни эгаллаган иқтидор эгалари ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Яна бир эътиборли жиҳат, Бангкок баҳсларида 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаган, шунингдек белгиланган рейтинг талабларини бажарган иштирокчиларга Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE) томонидан тегишли унвонлар тўғридан-тўғри тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз ушбу ёш тоифаси бўйича ўтган йили Қозоғистонда ташкил этилган қитъа чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та медални қўлга киритган эди.
Мусобақалар 30 ноябрга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА