Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахматчи ёшларимиз Қозоғистондаги турнирда 1-ўринни қўлга киритди
11:44 / 2025-05-09

Қозоғистоннинг Қизилорда вилоятида 8–14 ёшли болалар ўртасида ташкил этилган "Аралбай Maxambetov–2025" хотира мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 1-ўринни эгаллади.

Швейсария тизими асосида стандарт йўналишда ўтказилган 9 турлик мусобақа якунларига кўра, юртимиз вакили Жаҳонгир Насимов 8 ёшгача бўлганлар тоифасида биринчи ўринни эгаллаб, рейтингига 60 очко қўшиб олди.

Шунингдек, Абдулборий Абдувалиев 14 ёшгача бўлганлар орасида 2-ўринни қўлга киритди. Нилуфар Маҳмудова 12 ёшгача бўлганлар, Нигина Худойбердиева эса 18 ёшгача бўлган қизлар тоифасида фахрли 3-ўринни банд этди.

Т. Рўзиев, ЎзА