Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахматчи қизларимиз жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатида
12:17 / 2025-11-17

Бугун, 17 ноябрь куни Испаниянинг Линарес шаҳрида шахмат бўйича аёллар жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Кеча нуфузли чемпионатда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган 12 та миллий терма жамоа учун қуръа ташлаш маросими ташкил этилди.

Қуръа натижаларига кўра,  жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси “Б” гуруҳидан ўрин эгаллади. Шахматчи қизларимиз гуруҳ босқичида Хитой, Грузия, Украина, Франция ва Ҳиндистон жамоалари билан баҳс олиб боради.

Чемпионатнинг “А” гуруҳидан Россия, АҚШ, Қозоғистон, Озарбайжон, Испания ва Перу жамоалари жой олди.

Айтиш лозим, ҳар бир гуруҳда энг кучли тўртликни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичига йўл олади.

Эртага мусобақанинг гуруҳ босқичидаги дастлабки тур ўйинлари бўлиб ўтади. Мусобақалар 24 ноябрга қадар давом этади.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА