Шу кунларда Испанияда шахмат бўйича “VI Elllobregat Open Chess – 2025” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.
33 та давлатнинг маҳоратли шахматчилари ғолиблик учун баҳс олиб бораётган турнирнинг "А” гуруҳида халқаро рейтинги 2 минг 150 балл ва ундан юқори бўлган шахматчилар қаторида Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг 6 нафар аъзоси иштирок этмоқда.

10 та турдан иборат мусобақаларда шахматчи қизларимиз Умида Омонова, Гулдона Каримова, Мадинабону Халилова, Асал Салимова, Нилуфархон Имомқўзиева ва Маржона Маликова дона сурмоқда.

Эркак ва аёл шахматчилар қатнашаётган турнирнинг “А” гуруҳида ортда қолган 5-тур ўйинларидан кейин Ҳиндистоннинг 79- гроссмейстери Муниретинам Пранеш 4,5 очко билан етакчилик қилмоқда. Уни таъқиб этаётган 11 нафар иштирокчи 4, 19 нафари 3,5 очкога эга бўлиб турибди.

Ҳамюртларимиздан Умида Омонова ва Мадинабону Халилова 2,5 очко билан “А” гуруҳида қатнашаётган 132 нафар иштирокчи орасида 49-51 ўринларда ҳаракатланмоқда. Шунингдек, терма жамоамиз аъзоларидан Гулдона Халилова ва Нилуфархон Имомқўзиева ҳисобида 2, Маржона Маликова ва Асал Салимова 1,5 очко мавжуд.
Т.Рўзиев,
ЎзА