Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Ёшлар олимпиадасида ҳамюртларимиз ҳозирча 2 очкога эга
07:25 / 2023-08-15

Хабар берганимиздек, шу кунларда Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида 16 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги Бутунжаҳон ёшлар олимпиадаси баҳслари давом этмоқда.

47 та мамлакатдан 63 та шахмат жамоаcи иштирок этаётган нуфузли мусобақанинг 3-тур ўйинлари ортда қолди. 

Учинчи тур якунларидан кейин ҳозирда 3 очкога эга Хитой ва Нидерландия-1 жамоаси пешқадамлик қилаётган бўлса, Франция, Украина, Қозоғистон-1, Венгрия, Туркия, Ўзбекистон каби 20 дан зиёд жамоа 2 очко жамғарган ҳолда кейинги поғоналарда бормоқда. 
Иштирокчи жамоаларнинг 25 таси 1 очкога эга бўлиб турган бўлса, 10 та жамоа ҳали бирор очкони қўлга кирита олмади. 

Ҳумоюн Бекмуродов, Баҳром Баҳриллаев, Афрўза Ҳамдамова ва Асроржон Омоновдан иборат ёш шахматчиларимиз 1-турда Канада-2 жамоасини мағлуб этган эди. 

Кеча, 14 август куни турнирнинг 2 ва 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди. 
Ҳамюртларимиз 2-турда Болгария терма жамоаси билан муроса йўлини танлаган бўлса, 3-турда Қозоғистон-2 жамоасини 0.5:3.5 ҳисобида мағлуб этди. 

Бугун, 15 август куни Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ)нинг 2023 йилги тақвимидан ўрин олган ушбу олимпиада ўйинларида жамоалар 4 ва 5-тур ўйинларида куч синашади. 

Терма жамоамиз аъзолари 4-турда оқ доналарда Германия вакилларига қарши ҳаракат қилади. 

9 турдан иборат Бутунжаҳон ёшлар олимпиадасининг ғолиб ва совриндор жамоалари 18 августда аниқланади. 

Т.Рўзиев, ЎзА